Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 11:21 Чоп этиш версияси

Бу лойиҳа учун сармоядорлар 20 миллион доллар инвестиция киритмоқда

Бу лойиҳа учун сармоядорлар 20 миллион доллар инвестиция киритмоқда
Жорий йил, август ойининг охирида Жиззах вилоятида Халқаро инвестицион форум ўтказилган эди. Унда 175 та хорижий компания вакиллари иштирок этиб, умумий қиймати 800 миллион долларга тенг ўттизга яқин шартнома ва учта меморандум имзоланганди.

Шунга кўра, 2018-2019 йилларда қирққа яқин бизнес лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда.

“Jizzakh Petroleum” қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этишга қаратилган йирик лойиҳа улардан бири бўлиб, нефтни қайта ишлаш мажмуаси нафақат Жиззахда, балки республика миқёсида энг йирик лойиҳалар сирасига киради. Унинг ишга туширилиши натижасида йилига 5 миллион тонна нефт маҳсулоти ишлаб чиқарилади. 

“Paxtakor-teks” қўшма корхонасида ишга туширилиши режалаштирилаётган ип-калава ишлаб чиқариш мажмуаси “Ўзсаноатқурилишбанк” молиялаштираётган яна бир муҳим лойиҳа ҳисобланади. Корхона тўла қувватда ишга тушгач йилига 8,2 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, вилоятида металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва иккиламчи хомашёни қайта ишлаш борасида ҳам умумий ҳажми 26 миллион долларга тенг лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда. “TRIUMPH ECO RECOVERY” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига тегишли бу лойиҳа учун хорижий сармоядорлар 20 миллион доллар инвестиция киритмоқда.

ЎзА