Пойтахтимиздаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида «Замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш – бизнесни самарали ташкил этиш гарови» мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар, акциядорлик жамиятлари вакиллари, чет эллик экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д.Ҳидоятов, парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов, Германия Молия вазирлиги масъул ходими Б.Кауэрс ва бошқалар корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари ва стандартларини жорий қилишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар Ўзбекистондаги инвестициявий муҳит жозибадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони корпоратив бошқарув соҳасидаги қоидалар ва ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқиш учун муҳим асос бўлди.

Ўтган даврда давлат улуши бўлган корхоналарда ижро органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. Давлат ва хўжалик органлари улуши устун мавқега эга бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув кодекси жорий қилинди. Янги талаблардан келиб чиққан ҳолда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2016 йилда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Европа менежменти ва технологиялари мактаби билан ҳамкорликда 200 дан зиёд акциядорлик жамияти ва корхона раҳбарлари учун икки босқичли ўқув курслари ташкил этилди. Юзга яқин тингловчи Германиянинг етакчи компанияларида малака оширди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур қонун давлат мулкини бошқаришнинг тартиблаштирилган тизимини яратиш, давлат мулкини бошқаришни амалга оширадиган давлат органлари ваколатлари доираларини чегаралаш ҳамда соҳада давлат сиёсатини олиб бориш учун жавобгарликни оширишга йўналтирилган. У давлат мулкини самарали бошқариш асосларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини, давлат мулки сақлаб қолинадиган тармоқ ва соҳаларда давлат мулкини бошқариш тамойиллари, механизмлари ва мақсадларининг қонуний асосларини янада такомиллаштиришни назарда тутади.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарув усуллари такомиллашмоқда