Боғда мавсум юмушлари
Фарғона вилояти Бағдод туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган “Номозов Иномжон Бағдод” фермер хўжалиги соҳибкорлари баҳорги юмушларга уюшқоқлик билан киришган.
Фарғона вилояти Бағдод туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган “Номозов Иномжон Бағдод” фермер хўжалиги соҳибкорлари баҳорги юмушларга уюшқоқлик билан киришган.–Хўжалигимиз тасарруфидаги 15 гектар майдонда шафтоли, гилос, ўрик, беҳи парваришланади, – дейди хўжалик раҳбари Ойбек Намозов. – Ўтган йили “Боймат”, “Нектарин” навли шафтолидан 100 тонна ҳосил олинди. Айни кунларда мевали дарахтларга ишлов бериш, маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга асосий эътибор қаратилган.