Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2018 17:12 Чоп этиш версияси

Боғбонлар “Симиренко”, “Крепсон” олма навларидан 200-240 центнердан ҳосил оляпти

Боғбонлар “Симиренко”, “Крепсон” олма навларидан 200-240 центнердан ҳосил оляпти

Қувасой шаҳар “Боғбон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси асосан боғдорчилик билан шуғулланади.

Шу кунларда “Аҳмадшоҳ Акбар боғи файз” фермер хўжалиги мевали боғларида мўл ҳосилни йиғиб олиш ишлари авжида. Бу ерда 30 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда. 

– 4,50 гектар еримизнинг 3,50 гектарини олмазор ташкил қилади, – дейди фермер хўжалиги иш юритувчиси Обиджон Мамажонов. – “Симиренко”, “Крепсон” навли олмаларнинг ҳар гектаридан 200-240 центнердан ҳосил оламиз. Олинган даромаддан 200 тонналик янги совутгичли омборхона қуришни режалаштирганмиз.

5.JPG

7.JPG

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
3 462