ЎзА Ўзбек

20.06.2020 Чоп этиш версияси

“Bitcoin”да 3 миллион долларни айирбошлаган шахс аниқланди

“Bitcoin”да 3 миллион долларни айирбошлаган шахс аниқланди

Пойтахтлик фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказишни йўлга қўйган. Яъни у ноқонуний равишда “Bitcoin” савдоси билан шуғулланган.

Бу прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.

М.А. 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаган. Бу операцияни у хорижий давлатлар фуқаролари билан ҳамкорликда амалга оширган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланган М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш)ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

8 227
ЎзА