Ўзбекистон транспорт тармоғи жадал ривожланиб бормоқда. Жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда 33 янги йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилиб, уларда қарийб 300 автобус ва йўналиш таксилари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2015 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.

Истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида автотранспорт хизматлари бозорини янада такомиллаштириш, транспорт тизимини ривожлантириш учун барча зарур шароитлар яратилди.

Масалан, 2000 йилда мамлакатимизда икки мингга яқин йўловчи ташиш йўналиши мавжуд бўлган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 4317 тага етди. Ушбу йўналишларнинг деярли барчаси очиқ тендер савдоларидан ўтказилгани соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва барча ташувчилар учун тенг шароит яратиш имконини бераётир. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган 78 очиқ тендер савдоларида 673 йўловчи ташиш йўналиши жойлаштирилди.

Шунингдек, транспорт корхоналари автопаркини янгилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2015 йилнинг ўтган олти ойида Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 175 «Исузу» автобуси лизинг асосида сотиб олинди. Бундан ташқари, транспорт корхоналари учун 247 юк машинаси, 62 микроавтобус ва 322 енгил автомобиль харид қилинди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида автотранспорт соҳасида ҳам хусусий сектор улуши ортиб бораётгани туфайли ҳисобот даврида мазкур соҳага жалб этилган инвестициялар ҳажми 77,6 миллиард сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда транспортда хизмат кўрсатиш соҳасида ноқонуний фаолият юритаётган субъектларни аниқлаш бўйича мунтазам рейдлар ўтказилмоқда. Ҳисобот даврида ўтказилган 2300 дан зиёд қўшма рейд давомида тўпланган материаллар чора кўриш учун тегишли органларга тақдим этилди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Тасдиқланган режа асосида меҳнат фахрийлари ва ёлғиз қарияларга маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилмоқда, уларни соғломлаштириш ҳамда маданий дам олишини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш, уларга маслаҳат ёрдами кўрсатишга доир тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи ярим йил якунлари сарҳисоби