Ушбу корхонага 39,6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, унинг йиллик қуввати 36 минг тоннани ташкил этади.

“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 2018 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “GREEN LINE PROFIL” масъулияти чекланган жамияти алюминий профил маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ушбу корхонага 39,6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, унинг йиллик қуввати 36 минг тоннани ташкил этади. Корхона фаолиятини бошлаши муносабати билан 700 та янги иш ўрни яратилди.

photo_2020-07-29_09-22-13.jpg

photo_2020-07-29_09-22-17.jpg

Корхона томонидан йиллик ўртача ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 30 фоизи хорижга экспорт қилинмоқда. Хусусан, тайёр маҳсулотлар 10 дан ортиқ давлатлар бозоридан мустаҳкам ўрин эгаллади. Биргина корхона томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида 5 миллион АҚШ долларидан юқори ҳажмда экспорт фаолияти амалга оширилгани фикримизнинг ёрқин исботидир. Корхонанинг тайёр маҳсулотларидан қурилиш, самолётсозлик, кемасозлик, машинасозликда кенг фойдаланилмоқда.

Жорий йилнинг 4-чорагида мазкур корхонанинг иккинчи босқичи ишга туширилиши режалаштирилган.Ушбу босқич учун 20 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилиши, натижада эса қўшимча 200 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Иккинчи босқичнинг ишга туширилиши 75 минг тонна алюминий профил ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятини яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир корхона 6 ойда 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди