Бетакрор таъм ва олий сифат намунаси
Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси давом этмоқда. Ярмарка иштирокчилари пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги корхоналар ва боғларда бўлиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, мева-сабзавот етиштириш, сақлаш ва қадоқлаш тизими билан танишди.
Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси давом этмоқда. Ярмарка иштирокчилари пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги корхоналар ва боғларда бўлиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, мева-сабзавот етиштириш, сақлаш ва қадоқлаш тизими билан танишди.Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари диверсификацияси ва замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланиш аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, бу йўналишдаги экспорт имкониятларини ошириш имконини бермоқда. 2016 йил қарийб 20 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилган бўлса, шундан 4 миллион тоннадан ортиғи хорижий давлатларга экспорт қилингани бунинг амалий ифодасидир. Яқин истиқболда аграр тармоқда амалга ошириладиган ислоҳотлар 2020 йил сўнгига бориб бу рақамни 25 миллион тоннагача етказиш билан бир қаторда сифат кўрсаткичларини яхшилаш, қайта ишлаш кўламини кескин оширишни ҳам кўзда тутади.
Ярмарка иштирокчилари Тошкент вилоятидаги “Gold Dried Fruits” («GDF») масъулияти чекланган жамияти ва “Экоагропродукт” фермер хўжалигида бўлиб, мева-сабзавот етиштириш, маҳсулотларни экспортга тайёрлаш жараёнлари билан танишди.
2012 йилда фаолият бошлаган “Gold Dried Fruits” бугунги кунда пойтахт вилоятида 1 минг 200, Наманган вилоятида минг, Сурхондарё вилоятида 1 минг 700 гектар майдонда 20 турга яқин юқори сифатли мева-сабзавотлар етиштиради. Корхона ISO 22000, Global Gap сингари нуфузли халқаро сифат стандартларига эга, маҳсулотларни замонавий технологиялар асосида сақлаш, музлатиш, қуритиш ишларини амалга ошириш билан ҳам шуғулланади.
Мазкур омиллар «GDF» бренди туширилган маҳсулотларнинг экспорт ҳажми ва географияси йилдан-йилга ортиб боришига хизмат қилмоқда. Чунончи, 2016 йил 20 минг тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг ўнлаб мамлакатларига экспорт қилинган бўлса, жорий йил ҳамкор давлатлар рўйхати Бельгия ва Хитой билан кенгайди.
– Компаниямиз мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади, – дейди «Фрут Реал» корхонаси менежери Андрей Думпа (Беларусь). – Бизни Ўзбекистонда етиштириладиган ҳўл мевалар қизиқтиради, табиийки, бу жараёнда уларни узоқ муддат сақлаш масалалари долзарбдир. Шу маънода “Gold Dried Fruits” корхонасида жорий этилган меваларни замонавий усулда музлатиш технологияси бизда катта қизиқиш уйғотди.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Экоагропродукт” фермер хўжалиги интенсив технологиялар асосида аҳоли дастурхонига олма, шафтоли, гилос, ўрик, олхўри, нок етказиб бераётган хўжаликлардан ҳисобланади.
Интенсив усулдаги боғларнинг ҳар жиҳатдан фойдали ва сердаромад эканини миришкор деҳқонларимизу фермерларимиз яхши тушуниб етган. Бу боғларнинг қулайликлари талайгина. Дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги учун улар билан ишлаш қулай. Пакана ва ярим пакана дарахтларнинг танаси кичиклиги боис уларга ёруғлик тез тушади, ҳаво айланиши ҳам яхши бўлади. Шу боис мевасининг сифати юқори бўлиб, таъми тилни ёради. Қолаверса, бундай боғларга ишлов бериш жуда қулай, мевасини териш ҳам осон. Озиқлантириш, агро ишлов бериш ишлари эса анъанавий дарахтларга қараганда анча қулай.
“Экоагропродукт” фермер хўжалигида етиштирилаётган меваларнинг ҳосили йилдан-йилга кўпаймоқда. Ўтган йили ҳар гектардан 10 тоннадан ҳосил олинган бўлса, жорий йилда эса бу кўрсаткич 25 тоннага етказилди. Истиқболда ҳосилдорликни 40-60 тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Хўжаликда қўлланилаётган замонавий агротехнологиялар, эришилаётган натижалар халқаро ярмарка иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
– Ўзбекистон мева-сабзавотлари ва улардан тайёрланган маҳсулотлар мазаси, юқори сифати ва инсон организми учун зарур ва фойдали бўлган витаминларга бойлиги билан ажралиб туради, – дейди “Musmaju Darzeni” компанияси раиси Эдита Страздина (Латвия). – Маҳсулотларни етиштиришда замонавий агротехнологиялардан самарали фойдаланилаётгани эса ҳосилдорликни ва сифатини янада ошириш имконини бермоқда.
Дунё мамлакатларида экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларига талаб тобора ортмоқда. Бу юртимиз фермеру тадбиркорлари учун янги экспорт имкониятларини очади. II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси эса бу борада муҳим майдон вазифасини ўтамоқда.