ЎзА Ўзбек

29.08.2019 Чоп этиш версияси

Беш ташаббуснинг аграр тармоқдаги акси

Беш ташаббуснинг аграр тармоқдаги акси

Мамлакатимизда беш ташаббусни амалга ошириш борасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва тизимидаги ташкилотлар фаол ҳаракат қилмоқда.

Энг аввало, хотин-қизларни иш билан таъминлашга тўхталадиган бўлсак, кенгаш тизимидаги “Томорқа хизмати” жамиятлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бухгалтерия хизмати кўрсатувчи марказларга қарийб уч минг ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Агарда биринчи чорак ҳисоботига эътибор қилсак, юртимизда фаолият юритаётган 77 мингдан зиёд фермер хўжаликларининг қарийб икки ярим мингтасига фермер аёллар раҳбарлик қилишмоқда.

Уларнинг орасида давлат мукофотларига эга бўлганлари ҳам анчагина. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Ўзбекистон Қаҳрамони юксак унвони берилганлар орасида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг ҳам борлиги янада қувончли.

Шу ўринда ташаббусларда кенг ўрин ажратилган ёшлар хусусида бир оз тўхталиб ўтсак. Уларни мусиқа, рассомлик адабиёт ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини аниқлаш учун тизимдаги 12 минг нафардан ортиқ ёшлар орасида сўровнома ўтказдик. Уларнинг 1150 таси дутор, рубоб ва доира каби чолғу асбобларига қизиқишлари аниқланди, 152 нафари рассомчилик бўйича, 1450 таси она тили - адабиёт тўгаракларида маҳорат оширмоқда.

Албатта, ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари ҳам эътиборда. Тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг қарийб олти мингтаси футбол, баскетбол, волейбол, енгил атлетика, бокс, сузиш ва бошқа турлари билан шуғулланмоқда. Спорт тўгаракларига жалб этилганларнинг мингга яқини хотин-қизлардир.

Албатта, ёшларимизни санъат ва спорт билан шуғулланиб, ақлий ва жисмоний жиҳатдан юксалиши учун барча шароитлар яратилган. яъни аҳоли, айниқса ёшларни маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича кенгаш ёшлар ихтиёрига 50 миллион сўмдан ортиқ маблағга турли мавзудаги китоблар сотиб олинди.

Ҳусан Ғиёсов, 
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди

17 671
ЎзА