ЎзА Ўзбек

19.06.2019 Чоп этиш версияси

Берунийлик ғаллакорлар режани биринчи бажарди

Берунийлик ғаллакорлар режани биринчи бажарди

Беруний тумани ғаллакорлари Қорақалпоғистон Республикасида биринчи бўлиб давлатга дон сотиш режасини бажарди.

Жорий йилнинг ҳосили учун туманда 194 та фермер хўжалиги томонидан 3 минг 350 гектар майдонда ғалла етиштирилиб, давлатимиз хирмонига 7369,4 тонна дон топширилди. 

Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида 27 та комбайн сафарбар қилиниб, ҳар бирига 3 тадан юк автомашинаси бириктирилди. Тумандаги Абай номидаги, “Дўстлик”, Беруний номидаги, “Бийбозор”, “Шимом”, Навоий номидаги ва “Қизилқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудларидаги фермер хўжаликлари юқори ҳосилдорликка эришди.

photo5211034566008090203.jpg

–Жорий йилда 78,1 тонна ўрнига 140.4 тонна дон йиғиб олиниб, шартномавий режани туманда биринчилардан бўлиб бажардик, – дейди «Шимом» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Уста Ибрагим» фермер хўжалиги раҳбари Мусо Бобожонов.– Ҳосилдорлик ҳар гектардан 61,2 центнердан тўғри келди. Фермер хўжалигимиз ғаллачиликнинг ўзидан 80 миллион сўм соф фойда олишни режалаштирмоқда.

Туман фермер хўжаликлари режага қўшимча яна 2700 тоннага яқин ғалла йиғиб олиш бўйича ўрим-йиғим ишларини давом эттирмоқда. 

3 248
Давуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА