05.07.2017 17:19 Чоп этиш версияси
Баракали ҳосил —заҳматли меҳнат маҳсули

Тажрибали миришкор Нурбек Сапарбоев раҳбарлик қилаётган «Сапарбой-Қўзибой» фермер хўжалиги давлатга ғалла сотиш бўйича шартнома режасини ортиғи билан бажарди.
—Ғалладан бўшаган майдонларга картошка, сабзи, помидор, кунгабоқар каби такрорий экинлар экмоқдамиз, - дейди Н.Сапарбоев. — Эрта баҳорда экилган 40 гектар майдондаги ғўза ҳам баравж ўсмоқда. Техникаларимиз етарли. Насиб бўлса, кузда халқимиз дастурхонига бир нечта турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирганмиз.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
6 706