ЎзА Ўзбек

01.07.2020 Чоп этиш версияси

Баракали ҳосил - ризқ-рўз манбаи

Баракали ҳосил - ризқ-рўз манбаи
Андижон вилояти ғаллакорлари тайёрлов корхоналарига 285 минг 561 тонна сара дон етказиб бериб, жорий йил шартнома режасини уддаладилар.

Айниқса, Балиқчи туманидаги «Холмирза ишончи», Избоскан туманидаги «Тиллабоев сардори», Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий ишончи», Пахтаобод туманидаги «Сарвиноз парвози», Бўстон туманидаги «Сарадон саховати» фермер хўжаликлари 80-90 центнердан ҳосил олиб, хирмонга баракали ҳисса қўшди.

4 (3).JPG

3.JPG

Ҳудудлар кесимида шаҳрихонлик фермерлар карвонбошилик қилишмоқда. Тайёрлов корхонасига 25 минг 454 тонна ўрнига 27 минг тоннадан зиёд ғалла етказилиб, шартнома режаси 106 фоиздан мўлроқга бажарилди.

4 881
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат), ЎзА