ЎзА Ўзбек

19.10.2012 15:41 Чоп этиш версияси

Баракали меҳнат

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида омилкорлик асосида боғдорчиликни ривожлантириб, эл дастурхонига барака улашаётган соҳибкорлар кўп. Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 9 январда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида яратилаётган кенг имкониятлар соҳага ихтисослашган фермер хўжаликларининг самарали фаолиятида муҳим омил бўлмоқда.

Тумандаги “Гулгунпушт хурмоси” – ана шундай иқтисодий бақувват боғдорчилик фермер хўжаликларидан бири. Тажрибали соҳибкор Абдулла Ғаффоров раҳбарлигидаги хўжаликнинг уч гектар боғида хурмо, олма ва узум етиштирилади. Ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойданишга ҳаракат қилаётган хўжалик аъзолари мевали дарахт оралиқларига карам, картошка, саримсоқпиёз каби сабзавот экинларини экиб, қўшимча даромад олмоқда.

Айни кунларда хўжаликда пишиб етилган мева ва сабзавотни териб-йиғиштириш ҳамда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Фермер А.Ғаффоровнинг айтишича, сидқидилдан қилинган меҳнат ўз маҳсулини берди – ҳосил бу йил янада мўл бўлди.


ЎзА, Жамшид Норқобилов (сурат)
8 303