Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 16:54 Чоп этиш версияси

Банклар тадбиркор хотин-қизларга хайрихоҳ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган "Ўзбекистон бизнес-форуми" қўшма лойиҳаси иштирокчилари кредитлаш жараёнига комплекс ёндашувни жорий этиш, микрокредитлашда банкларнинг гендерли таъсирчан сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир илғор халқаро тажриба билан танишди.

Мазкур лойиҳа онлайн хизматларни жорий этиш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, инклюзив бизнес-моделларни ривожлантириш ва тарғиб қилиш, бизнес юритиш шароитларини янада яхшилашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таҳлилига кўра, мамлакатимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг тахминан 10 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Бу эса ушбу йўналишда қилиниши керак бўлган ишлар кўлами нақадар кенглигидан далолат беради.

– Бугунги кунда хотин-қизлар бошқараётган кичик корхоналар қарийб 120 мингтани ташкил қилмоқда, шундан 4,5 мингтаси фермер хўжаликларидир, – дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакили Гулмира Тлеуова. – Аёллар тадбиркорлиги – бу иқтисодиётимиз учун истиқболли йўналиш ҳисобланади. Хотин-қизларнинг ўз лойиҳаларини амалга ошириши учун бошланғич капитал билан таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бизнес юритиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини бойитиш самарадорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятлар, ҳуқуқий, молиявий ва бошқа йўналишлардаги хизмат кўрсатиш тизимлари ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёра Шоева, ЎзА
3 301






Все о погоде - Pogoda.uz