ЎзА Ўзбек

14.08.2019 Чоп этиш версияси

Банк тизими: Ислоҳот, амалиёт ва самара

Банк тизими: Ислоҳот, амалиёт ва самара

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. 

Ушбу тадбир жорий йил 23 июль куни ўтган йиғилишнинг мантиқий давоми бўлди. Ўшанда соҳадаги тизимли муаммолар чуқур муҳокама қилиниб, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Бу галги йиғилишда шу борадаги ишлар қандай ташкил этилаётгани юзасидан мутасадди вазирлик ва ташкилот, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Тадбиркорлар ташаббусларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммоларни марказий идоралар аралашувисиз, жойида ҳал қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

photo5375235550895778813.jpg

photo5375235550895778814.jpg

Маълумки, охирги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш учун катта миқдорда кредитлар берилди. Уларнинг 90 фоиздан зиёди давлат маблағларидир.

Ўтказилган ўрганишлар 2017-2018 йилларда банкдан кредит олган мингдан ортиқ тадбиркорларнинг лойиҳалари бўйича ер ажратиш, инфратузилмага уланиш, рухсатнома олиш, дастгоҳларни келтириш ва бошқа турли масалаларга доир муаммолар борлигини кўрсатган. Бу, ўз навбатида, берилган кредитларнинг қайтарилишини қийинлаштиради. 

Шу боис Ҳисоб палатаси, Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига муаммолари бўлгани учун тўлиқ амалга оширилмаётган лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, уларга амалий кўмак бериш вазифаси қўйилди. 

Давлатимиз раҳбари банклар иш услубини тубдан ўзгартириб, тадбиркорларни уларнинг бутун фаолияти давомида қўллаб-қувватлаши, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида ишлаши кераклигини таъкидлади.

photo5375235550895778815.jpg

photo5375607632502565800.jpg

Халқаро кредит линиялари маблағларини тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш, уларни ўзлаштириш борасида ҳар бир ҳудуд кесимида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Тижорат банкларида ташкил этилган Инвестиция марказлари орқали бу кредитларнинг йўналишлари ва шартлари тўғрисида ҳар бир мижозга тўлиқ маълумот бериш зарурлиги қайд этилди.

“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки бошқаруви раиси ўринбосари М. Абдураҳмонов иштирокида Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган сайёр қабулда ҳам Президентимиз раислигида 2019 йил 2 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тижорат банклари раҳбарлари олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий кўмак бериш масалалари юзасидан батафсил маълумот берилди.

photo5377499947848543294.jpg

Банкнинг Зангиота, Чиноз ва Дўстобод филиали мижозлари, тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда банк тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Мижозларга кенг кўламдаги банк хизматлари кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг доимий эътиборидаги муҳим вазифаси эканлиги таъкидланди.

Тадбирда мижоз ва тадбиркорларни қизиқтирган саволларига Бошқарув раиси ўринбосари М.Абдураҳманов, Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати бошлиғи Ғ.Налибоевлар томонидан батафсил жавоб берилди. Кўплаб мурожаатлар жойида ҳал этилди. 

Худди шундай учрашув Оҳангарон туманида ҳам ўтказилди. Унда банкнинг Оҳангарон, Ангрен ва Олмалиқ филиали мижозлари қатнашди.

5 892
ЎзА