ЎзА Ўзбек

10.07.2020 Чоп этиш версияси

Банк ходимлари мижозларни ҳурмат қилиши шарт

Банк ходимлари мижозларни ҳурмат қилиши шарт

Республика Марказий банки Сирдарё вилояти бош бошқармаси томонидан «Коррупцияга қарши курашиш бугунги кун талаби» мавзусида масофадан – ZOOM платформаси орқали онлайн-семинар ўтказилди.

Тадбирда ҳудудий бош бошқарма ҳамда вилоятдаги тижорат банкларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Ушбу масофавий семинарда вилоятдаги банк тизими ходимларига коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида тегишли тушунтиришлар берилди.

Хусусан, банк тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни кучайтириш, коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Онлайн-семинарда банк тизими ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, банклар ва уларда фаолият олиб бораётган мансабдор шахслар ҳамда ходимлар томонидан банк мижозларига хизмат кўрсатишда касб одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш шарт эканлиги таъкидланди.

3 239
А.ҚАЮМОВ, ЎзА