Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 14:01 Чоп этиш версияси

Банк ходимлари Ҳаракатлар стратегиясини ўрганмоқда

«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича долзарб вазифаларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

«Қишлоқ қурилиш банк» тижорат банки раисининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари А.Асқаров, Р.Мўминов, С.Ғуломов ва бошқалар ушбу фармон иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилашда янги босқични бошлаб берганини алоҳида таъкидлади.

Беш йилга мўлжалланган мазкур тарихий аҳамиятга эга ҳужжатнинг учинчи йўналишида хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоялашни таъминлаш, барча турдаги тўсиқлар ҳамда чеклашларни бартараф этиш, ишбилармонликни ривожлантиришга тўлиқ эркинлик беришга алоҳида аҳамият қаратилгани эътиборга молик. Банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини ислоҳ этиш, хусусан, миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича кўзда тутилган чора-тадбирлар бу борадаги ислоҳотлар изчиллигига хизмат қилади.

Молия-банк тизимини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли параметрларда 2017-2021 йилларда банклар капиталини 2, депозитлар ҳажмини 2,1 баробар ошириш режалаштирилган. Банклар капиталининг ортиши ва ресурс базасини мустаҳкамлаш инвестиция кредитлари ҳажмини 1,7 баравар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришни 2,2 баравар оширишни таъминлайди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни кенг жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмлари тўғрисида маърузалар тингланди.

Сайёра Шоева, ЎзА
2 411






Все о погоде - Pogoda.uz