Қаршида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, вилоят мудофаа ишлари, меҳнат, давлат солиқ бошқармалари, тижорат банклари ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Муддатли ҳарбий хизматдан қайтган йигитлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизлар иштирок этган ярмаркада вилоятдаги корхона ва ташкилотлар томонидан 3 мингдан зиёд бўш иш ўрни таклиф этилди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли бандлигини, айниқса, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларни иш билан таъминлаш, коллеж битирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир доирасида муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар билан ўтказилган мулоқот уларнинг ҳарбий хизматда олган билим ва тажрибалари, келажак режалари ҳақида бўлди. Ярмарка иштирокчиларига бўш иш ўринлари, меҳнат қонунчилиги ҳақида маълумотлар берилди. Тижорат банклари вакиллари тадбиркорликка йўналтирилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида тушунтириш олиб борди.

– Яқинда муддатли ҳарбий хизматдан қайтдим, – дейди деҳқонободлик Темур Мейлимаматов. – Деҳқонобод агробизнес ва транспорт коллежини битирганман. Бугунги тадбирда мутахассислигим бўйича ўзимга муносиб иш топганимдан хурсандман.

Ярмаркада 534 нафар фуқарога ишга йўлланма берилди. Уларнинг 270 нафари ёшлар, 186 нафари хотин-қизлар, 78 нафари Қуролли Кучлар сафидан захирага бўшатилган йигитлардир.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўш иш ўринлари ярмаркаси