Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.09.2018 09:41 Чоп этиш версияси

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар
“Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “O’zMinda” хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради.

Корхонада “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилаётган “Cobalt”, “Nexia 3”, “Damas”, “Matiz”, “Gentra” русумли автомашиналар учун спидометр, эшик дастаси, қулф, соат каби 30 турдаги зарур деталлар тайёрланмоқда. 90 нафардан ортиқ ишчи-ходимнинг аксарияти касб-ҳунар коллежини битирган ёшлардир.

10.jpg

– Истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш борасида олиб борилаётган изланишлар яхши самара бермоқда, – дейди директор ўринбосари Телман Ражабов. – Жорий йилнинг тўртинчи чорагида бўёқлаш линиясини ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, 2019 йилда автомобиллар учун магнитола ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА