Кейинги йилларда Қашқадарё вилоятида ҳам гўшт, сут ва тухум етиштириш ҳажми бир неча баробар ошди. Мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиб бораётгани ўсиш суръати барқарор бўлишига замин яратмоқда.

Ўтган йилда вилоятда паррандачилик соҳасида 160 дан ортиқ истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Жойларда тухум ва товуқ гўшти етиштиришга ихтисослашган янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилиши, ишлаб турган корхоналар қуввати кенгайтирилиши ва модернизация қилиниши самарасида тармоқда маҳсулдорлик янада ошмоқда, таннарх арзонлашмоқда. Натижада ички истеъмолдан ортган маҳсулотни экспорт қилиш имконияти яратилмоқда. 2016 йил вилоят ишбилармонлари томонидан ташқи бозорга қарийб 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги тухум экспорт қилинди. Бу жараёнда уларга божхона ходимлари яқиндан ёрдам бермоқда.

– Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда, – дейди “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Хуршид Мирзаев. – 2016 йилда экспорт қилинган 200 минг долларлик тухум божхона юк декларациялари тўлиқ электрон тарзда масофадан туриб расмийлаштирилди. Бу тадбиркорларнинг вақтини тежаш имкониятини яратди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда тухум экспорти ҳажми бир неча баробарга ошди ва январь ойининг ўзидаёқ қиймати 438 минг долларлик тухум экспорт қилинди.

– Шу вақтга қадар маҳсулотимизни ички бозорга сотган бўлсак, эндиликда унинг бир қисмини экспортга йўналтириш имкониятига эгамиз, – дейди Яккабоғ туманидаги “Кумуш куз файзи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мақсуд Камолов. – Ўтган йили афғонистонлик ҳамкорларимизга 60 минг долларликдан зиёд тухум етказиб бердик. Ушбу ҳамкорлигимиз жорий йилда ҳам давом этади.

Шаҳрисабз туманида фаолият юритаётган “Эко парранда” масъулияти чекланган жамияти бундан беш йил аввал ташкил этилган. Тадбиркорлик субъекти ўтган даврда сезиларли ривожланишга эришди. Айни пайтда корхона фабрикасида боқилаётган товуқлар сони 80 минг бошга етган. “Хай-лайн” зотига мансуб бу товуқлар касалликка чидамлилиги ва маҳсулдорлиги билан ажралиб туради.

– Фабрикамизда товуқларни озиқлантиришдан тортиб тухумларни йиғиб олишгача бўлган барча жараён автоматлаштирилган ҳолда бажарилади, – дейди корхона раҳбари Муҳиддин Умидов. – Кунига ўртача 10 минг дона тухум олинади. Тез орада қиймати 1 миллион доллардан ортиқ қўшимча лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни якунлаймиз. Натижада фабрикамизда боқиладиган товуқлар сони 120 минг бошга ортади, 30 янги иш ўрни яратилади. Олинадиган тухум салмоғи кўпаяди.

Тадбиркорнинг қайд этишича, ушбу корхона ҳам ўтган йилдан бошлаб тухум экспорт қилишга киришган. Афғонистон давлатидаги “Ixlos Ltd.” фирмаси томонидан 107 минг долларлик маҳсулот харид қилинган. Ҳамкорлар жорий йилда 7 миллион дона тухум етказиб бериш бўйича келишув имзолаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарё вилоятида тухум экспорт қилинмоқда