ЎзА Ўзбек

09.08.2019 11:36 Чоп этиш версияси

Асака банк: Мижозларни доимо қўллаб-қувватлайди

Асака банк: Мижозларни доимо қўллаб-қувватлайди

“Асака банк“ бошқаруви раиси Н.Сайдуллаев банк мижозлари билан учрашди.

Учрашувда Н.Сайдуллаев хизмат кўрсатиш ва банк хизматларига оид турли долзарб саволларга жавоб берди. Банк доимо мижозлар учун очиқлиги ва уларга хизмат кўрсатиш, оғриқли муаммоларни ҳал қилиш, юзага келаётган масалаларга ечим топишда мижозларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканини қайд этди.

4.jpg

8.jpg

Норасмий мулоқот давомида иштирокчилар кредит олиш, аҳоли омонатлари, экспорт-импорт операцияларига оид хамда бошқа саволлар билан мурожаат қилди. Банкнинг мижоз билан ўзаро шериклик алоқаси ва мулоқотининг бундай формати ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади. Мижозлар билан очиқ мулоқот доирасидаги бундай учрашувлар юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилади.

“Асака банк” матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА
3 368