ЎзА Ўзбек

10.08.2020 Чоп этиш версияси

"Асака" банк халқаро молиявий рейтингини "барқарор" даражада сақлаб қолди!

"Асака" банк халқаро молиявий рейтингини "барқарор" даражада сақлаб қолди!

Moody`s халқаро рейтинг агентлиги “Асака” банкининг глобал миқёсдаги қуйидаги рейтингларини тасдиқлади:

- Миллий валютадаги узоқ муддатли рейтинг - B1, «Барқарор»
- Хорижий валютадаги узоқ муддатли рейтинг - B1, «Барқарор»
- Қўллаб-қувватлаш рейтинг даражаси- B3
- Бошланғич кредит бахоси- B3

Барча рейтинглар “барқарор” прогнозга эга.

Moody`s халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари фикрига кўра, "Асака" банк рейтингларини баҳолашда, ҳатто пандемия даврида ҳам банкнинг Ўзбекистон бозорида, айниқса юридик шахслар учун хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавқеини, унинг мамлакат ичидаги кенг географик қамровини, барқарор фойда олиш имконини берувчи соғлом даромад таркиби ва капиталлаштиришнинг яхши даражаси, шунингдек, бир қатор халқаро молия институтлари билан узоқ йиллик ҳамкорлик алоқалари ҳисобга олинган. 

Ушбу бахолаш халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳозирги вақтда тижорат банкларига бериладиган кредит рейтинглари ичида энг юқориси ҳисобланади. 

"Асака" банк бошқаруви раисининг ўринбосари Бобохон Абдуллаев:

"Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан бири " Асака " банки томонидан олиб борилаётган хавфларни ҳисобга олиш бўйича консерватив сиёсатни, шунингдек юқори капитал ва ликвидлик кўрсаткичларини ижобий баҳолади. Банкка берилган кредит рейтинги банк раҳбарияти томонидан трансформация жараёнлари, шу жумладан бизнес жараёнларини оптималлаштириш ва рақамлаштириш, корпоратив бошқарув ва ходимларни бошқариш тизимларини такомиллаштириш доирасида қабул қилинган стратегик қарорлар банкнинг ҳатто пандемия шароитида ҳам барқарор ва башорат қилинадиган ўсишини таъминлайди”.

Банк раҳбарияти томонидан келгусида фаолиятнинг устувор йўналишлари бўлиб- мижозлар маблағларининг сақланиши, банк хизматлари маҳсулотларининг мижозларга йўналтирилганлиги, шунингдек рақамли ечимлар асосида юқори сифатли ва тезкор ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш каби йўналишлар сақланиб қолишига ишонч билдирилмоқда.

*Moody’s Investors Service - Moody’s корпорациясининг филиали. Корхона кредит рейтинглари тақдим этиш, хавфларни таҳлил қилиш ва турли хил тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланади. Moody’s Standard & Poor’s ва Fitch Ratings билан бир қаторда, "катта учлик" халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади.

Банк ахборот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида

5 825
ЎзА