ЎзА Ўзбек

23.06.2020 Чоп этиш версияси

Асака банк ЕТТБ билан ҳамкорликда навбатдаги ўқув семинарини ўтказди

Асака банк ЕТТБ билан ҳамкорликда навбатдаги ўқув семинарини ўтказди

Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Халқаро молия институтлари билан биргаликда иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилмоқда ва кўплаб лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Банк маҳсулотлари ва хизматларидан оқилона фойдаланиш бугунги кунда молия бозорини ривожлантириш учун зарур шартдир.

“Асака" банк ЕТТБ билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун молиявий саводхонлик тадбирларини ўтказмоқда. Ана шундай ўқув-курсларининг дастлабкиси Андижонда муваффақиятли ташкил этилганди. Ижобий фикрлар олингач, худди шундай тадбирни пойтахтда ўтказишга қарор қилинди.

photo_2020-06-23_17-57-30.jpg

Асосий мақсад "ЕТТБ нинг кичик бизнесни қўллаб – қувватлаш учун инқирозга қарши маслаҳат кўмаги" масофавий ўқув платформасининг мазмун-моҳиятини тушунтириб бериш эди. Таъкидлаш керакки, ЕТТБ коронавирус пандемияси даврида кичик ва ўрта бизнес корхоналарига консультатив ёрдам берадиган платформани ишга туширди. Ушбу платформа корхоналарга молиявий ресурсларни бошқариш соҳасида эксперт маслаҳатларини олиш, етказиб берувчилар билан алоқаларни ўрнатиш ва инқирозли вазиятда ходимларни бошқаришда ёрдам беради.

Тадбир давомида Асака банкининг ЕТТБ билан ҳамкорликда турли соҳалардаги лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, янги самарали молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятлари ва товарлар экспортини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

photo_2020-06-23_17-57-31.jpg

Тренинг якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. «Асака» банкининг ЕТТБ билан ҳамкорликдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи семинарлари Республикамизнинг бошқа минтақаларида ҳам давом этади.

photo_2020-06-23_17-57-32.jpg

Банк матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

3 668
ЎзА