ЎзА Ўзбек

13.07.2020 Чоп этиш версияси

Асака банк: АҚШ «CRAFERS»га қизиқиш билдирмоқда!

Асака банк: АҚШ «CRAFERS»га қизиқиш билдирмоқда!

«Асака» банк молиявий кўмагида ташкил этилган “CRAFERS” қўшма корхонаси қисқа фурсат ичида нафақат маҳаллий бозорда балки, дунё бозорида ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.

Бугунги кунда бу ерда 150 турдан зиёд қандолат маҳсулотлари тайёрланаётир. Ишлаб чиқаришда энг замонавий ускуналардан фойдаланиш билан бирга энг сифатли хом-ашё маҳсулотлари ишлатилади. Ҳалол сертификатига эга фабриканинг режалари катта бўлиб, АҚШ бозорига ҳам ширинликлар экспорт қилишни режалаштирмоқда.

– Дунё бозорининг ўз тамойиллари ва талаблари бор – дейди “CRAFERS” масъулияти чекланган жамияти бош директори Азизхон Амилов. – Биз бу стандартларни бажариш, маҳсулотларимиз харидоргир ва сифатли бўлиши учун бор имкониятимизни ишга соляпмиз. Дунёнинг етакчи брендлари ишлатадиган хом-ашёларни импорт қиламиз. Мақсадимиз энг нозик таъб харидорнинг ҳам меҳрини қозонишдир. Ҳозирда Марказий Осиё, Афғонистон, Россия, Арманистон, Жанубий Корея, Болтиқбўйи давлатларида харидорларимиз бор. Келгусида ҳам ассортиментларимизни ошириш, халқимизга доимий сифатли қандолат маҳсулотларини етказиб бериш, экспортнинг йиллик ҳажмини 3,5 - 4 миллион долларга оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

photo_2020-07-12_21-14-22.jpg

Таъкидлаш жоиз, «Асака» банк томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун “CRAFERS” МЧЖга 43,3 миллион АҚШ долларидан зиёд кредит маблағлари ажратилган. Бундан ташқари, банк ҳозирги пандемия шароитида корхоналар рентабеллигини сақлаб қолиш мақсадида жорий йилнинг апрель ойидан сентябрь ойига қадар қўшма корхонага деярли 8 миллион долларлик кредит тўловлари учун имтиёзлар берди. Германия асбоб-ускуналаридан фойдаланувчи корхонада бугунги кунда 800 дан зиёд одам иш билан таъминланган ва уларнинг асосий қисми ёшлардир.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “CRAFERS” МЧЖ томонидан тўланадиган йиллик даромад солиғининг ҳажми 38 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонанинг 12 та линияси бўлиб, ойига 2 минг 400 тоннага яқин маҳсулот чиқариш мумкин. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 47 минг 500 тонна.

photo_2020-07-12_21-14-24.jpg

«Асака» банк – молиявий бозорда сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Банк матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

5 261
ЎзА