ЎзА Ўзбек

25.05.2020 Чоп этиш версияси

“Асака” банк: барча саъй-ҳаракатларимиз инсон манфаатлари учун

“Асака” банк: барча саъй-ҳаракатларимиз инсон манфаатлари учун

Дунё шиддат билан ривожлангани сайин инсонлар ҳаёт тарзини енгиллаштириш, яхшилашга хизмат қилувчи техникалар сони ва тури кенгайиб бормоқда. Бу борада маиший маҳсулотлар биринчи ўринни эгаллайди.

“Асака” банк ана шундай ишлаб чиқариш тармоқларидан бири – Тошкент вилоятидаги “KOMMET PRO” хусусий корхонасига 3 та лойиҳани амалга оширишда молиявий кўмаклашиб, деярли 17 миллиард сўм кредит ажратган. Бу ерда ошхона дудбўронлари, икки контурли газли иситиш котеллари, душ кабиналари ишлаб чиқарилади.

Банкдан олинган кредит эвазига “KOMMET PRO” Италия, Туркия ва Хитойдан келтирилган ускуналардан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишга эришди. Хусусан икки контурли газли иситиш котели йилига 10 минг хонадонга етказиб берилмоқда. Ошхона дудбўрони, душ кабиналарини эса чет давлатларга экспорт қилиш мўлжалланган.

asaka_bank_barcha_say_arakatlarimiz_inson_manfaatlari_uchun.jpg

photo_2020-05-25_16-40-54.jpg

4 та ишлаб чиқариш заводига эга, 140 дан зиёд одамни иш билан таъминлаган корхонанинг режалари катта.

“Асака” банк тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр. Бизнинг банк – молия бозорида сизнинг ишончли ҳамкорингиз!

Реклама ҳуқуқи асосида
Банк матбуот хизмати.

5 234
ЎзА