ЎзА Ўзбек

30.10.2012 19:05 Чоп этиш версияси

Ҳаракатда баракат бор

Фарғона вилояти Қўштепа туманида томорқа деҳқончилигидан салмоқли даромад топиб, фаровон турмуш кечираётган оилалар кўп. Бир парча ердан мўл ҳосил олиб, эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётган соҳибкорлар айни кунларда кузги йиғим-терим ишлари билан банд.

Янгидўкон маҳалласида яшовчи ака-ука Алиёр ва Дониёр Аҳмедовлар 7 сотих томорқасида узум етиштиради. Деҳқончиликда яхши тажрибага эга ака-укалар жорий мавсумда 700 килограмм атрофида ҳосил йиғиштириб олди.

Бундан ташқари Алиёр ва Дониёр ўз хонадонида устахона очиб, ўн турдаги атлас ва адрас матолари тайёрлашни ҳам йўлга қўйган.


ЎзА, Муқимжон Қодиров (сурат)
8 321