Президентимиз Ислом Каримовнинг 1992 йил июнь ойида Корея Республикасига ташрифи асносида эришилган келишувга мувофиқ 1993 йил мартда «ЎзДЭУавто» Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси ташкил этилди ва автомобиль заводи қурилиши бошланди.

Юртимиздаги оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга.
Ўзбекистон автомобиллари 10 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. 

Жаҳон тарихига назар солсак, эндигина мустақил бўлган давлатларнинг аксарияти учун хос бўлган бир жиҳат кўзга ташланади – улар фақат бугунини ўйлайди, осон йўлларни қидиради. 

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида мустақил бўлган давлатларнинг ҳам кўпчилиги шу йўлдан борди. Катта миқдордаги маблағлар ва хориждан олинган кредитлар импорт товарларга, улар билан ички бозорни тўлдиришга сарф этилди. Аввалига ҳаёт фаровонлашган, мамлакат оёққа тургандек кўринди. Лекин валюта маблағлари камайиб, кредитларни қайтариш вақти келганда ғалвир сувдан кўтарилди. Миллий иқтисодиёт заифлашгани, ишлаб чиқариш орқада қолгани аён бўлди. 

Ўзбекистон бу йўлдан бормади – осон йўлларни изламади. Ўзига хос йўлни танлади. Қийин, аммо узоқ истиқболга мўлжалланган вазифаларни ўз олдига қўйди. Ўтиш даврининг мураккабликлари, молиявий тақчилликларга қарамай маблағларнинг асосий қисми иқтисодиётни модернизация қилиш, саноатни ривожлантиришга йўналтирилди. Тараққий топган мамлакатлар, машҳур компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатилди. Замонавий корхоналар барпо этишга киришилди.

Бугун халқимизнинг миллий ифтихорига, мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоғига айланган Асака шаҳридаги автомобиль заводига ҳам истиқлолнинг дастлабки йилларида асос солинди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 1992 йил июнь ойида Корея Республикасига ташрифи асносида эришилган келишувга мувофиқ 1993 йил мартда «ЎзДЭУавто» Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси ташкил этилди ва автомобиль заводи қурилиши бошланди.

Ўша йиллари бундай улкан заводни қуриш учун нафақат иқтисодий ва илмий-техникавий имкониятлар, айни пайтда катта юрак ҳам керак эди. Чунки мамлакатимиз узоқ йиллар давомида фақат пахта етиштиришга ихтисослашган аграр республика бўлиб келган. Бунгача юртимизда оддий велосипед ҳам ишлаб чиқарилмаган. Шу боис ўша пайтларда «бу завод қурилиши охирига етмайди, қурилиб ишга тушсаям, узоққа бормайди» қабилида беписанд гаплар ҳам айтилди, ёзилди. Аммо...

1996 йил 19 июль куни қўшма корхонанинг расмий очилиш маросими бўлди. Унда Президентимиз Ислом Каримов иштирок этди. Шундан буён бу завод барқарор ишламоқда ва изчил ривожланмоқда. Ички ва ташқи бозорда автомобилларимизга талаб йил сайин ортиб бормоқда. Ўша пайтларда турли фисқу фасод гап тарқатганлар энди ушбу машиналарда юрибди. Виждони қийналмасмикан (агар у бор бўлса).

Халқаро автомобиль бозоридаги кескин рақобат, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида бундай натижаларга эришишнинг ўзи бўлмайди. Бу ишлаб чиқаришни муттасил такомиллаштириб бориш, автомобиллар дизайни ва сифатини мунтазам яхшилашни тақозо этади.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз автосаноати ана шу талаблар асосида изчил тараққий этди. Автомобилсозлик корхоналари кўпайиб, маҳсулотлар тури кенгайди. Бугун дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган “GM Uzbekistan”, “Sam Auto”, “JV MAN Auto – Uzbekistan”, “General Motors Powertrain Uzbekistan” сингари кўплаб корхоналарда енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, махсус машиналар, двигателлар, кенг турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мамлакатимиз автомобиллари нафақат маҳаллий, балки хорижий бозорларда ҳам ўз ўрнини топди. Замонавий дизайни ва техник имкониятлари билан истеъмолчилар ишончини қозонди. Бугунги кунда автомобилларимиз ўндан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси экспорт ҳажмини ва географиясини янада кенгайтириш юзасидан доимий иш олиб бормоқда. Хорижий мамлакатларда Ўзбекистон автомобиль саноатининг 250 дан ортиқ дилери фаолият кўрсатмоқда. 

Автомобиль заводининг бунёд этилиши кенг кўламли индустрияни вужудга келтирди. Юртимизнинг турли ҳудудларида ушбу соҳага ихтисослашган ўнлаб замонавий корхоналар пайдо бўлди. Уларда ойна ва ўриндиқлар, салоннинг ички қоплаш қисмлари, лак-бўёқ материаллари, бамперлар, овозсўндиргичлар ва зарбага қарши балкалар, ёнилғи баклари, ташқи ёритиш воситалари, жгутлар, электр ўтказгичлар, аккумуляторлар, ғилдирак дисклари каби енгил автомобилларнинг барча бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилмоқда.

avto.JPG
Машиналар учун куч агрегатлари ишлаб чиқараётган “General Motors Powertrain Uzbekistan” корхонасининг ташкил қилиниши автомобилсозлигимиз ривожида янги даврни бошлаб берди. Бундай ноёб ва мураккаб ишлаб чиқариш корхоналари дунёнинг саноқли мамлакатидагина мавжуд. Мазкур заводда 1,5 литр ва 1,2 литр сиғимдаги замонавий двигателлар ишлаб чиқарилмоқда.

Эътиборлиси, буларнинг барчасини мамлакатимиз мутахассислари амалга оширмоқда. Автомобиль заводларида ишчи ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг билим ва тажрибасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижон машинасозлик институти, Фарғона политехника институти, Асака ва Самарқанд автомобилсозлик коллежлари битирувчилари тизимдаги корхоналарда муваффақиятли иш юритмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 27 апрелдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети автомобилсозлик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимининг муҳим бўғинига айланди. Ушбу таълим муассасасида машинасозлик технологияси, энергетика, архитектура ва қурилиш, саноатда ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган бошқарув тизими бўйича малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Бу йил ушбу олий ўқув юртининг илк битирувчилари мамлакатимиз автомобилсозлик корхоналарида фаолият бошлади.

Бугунги кунда автомобилсозлик саноатида 23 мингдан ортиқ юртдошимиз меҳнат қилмоқда. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси томонидан мамлакатимиздаги икки юздан зиёд корхона билан кооперация алоқалари йўлга қўйилган.

Мамлакатимиз автомобилсозлари замон талабларидан келиб чиқиб, автомобилларни такомиллаштириш, моделлари турини кўпайтириш юзасидан мунтазам иш олиб бормоқда. Жорий йилда «GM Uzbekistan» компаниясида яна бир янги автомобиль – «Chevrolet Orlando» оилавий минивэни ишлаб чиқарила бошланди. 

«General Motors»нинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган ушбу автомобиль ажойиб дизайни ва хавфсизлик тизими, юксак техник хусусиятлари билан ажралиб туради. У 141 от кучига эга, 100 километрга ўртача 7,9 литр ёнилғи сарфлайди. Салонининг кенглиги ва шинамлиги, юк ташиш имконияти кенгайтирилгани истеъмолчиларга қулайлик яратади. 

Автомобиль аҳолининг узоғини яқин қиладиган, ҳаёт сифатини оширадиган воситалардан бири. Мустақиллик йилларида халқимиз турмуш даражаси нақадар юксалганини биргина шу жиҳат орқали ҳам англаш, ҳис қилиш мумкин. 

Илгари қишлоқларда битта-иккита машина бўлар, кимнингдир шошилинч иши чиқиб қолса, ўшаларникига чопарди. Шаҳарлар, ҳатто, Тошкент кўчаларида ҳам автомобиллар камёб бўларди. 

Бугун энг чекка қишлоқда ҳам юкингиз ерда қолмайди. Ҳар икки уйнинг бирида машина. Баъзи оилаларда иккитадан автомобиль бор. Исталган йўналишга таксилар қатнаб турибди. Уйда ўтириб таксига буюртма бераверасиз.

Мамлакатимиз кўчаларида автомобиль қатнови бир зум тинмайди. Машиналар кўплигидан тирбандликлар юзага келмоқда. Тўхташ жойлари етмай, кўпқаватли автотураржойлар барпо этилмоқда. 

Аҳолининг юртимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар билан таъминланиш даражаси тобора ўсмоқда. Агар 2000 йилда ҳар 100 оилага ўртача 20 та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, бугунги кунда бу рақам 41,4 тага етган. Оилаларнинг 11 фоиздан ортиғи иккитадан енгил автомобилга эга.

Бу кўрсаткичлар мамлакатимиз жадал ривожланаётгани, халқимиз фаровонлиги ошиб бораётганидан далолатдир. Тарихан қисқа даврда, ўз кучимиз, ўз ақлу заковатимиз билан шундай улкан муваффақиятларга эришаётганимиз эртанги кунга ишончимизни мустаҳкамлайди. Фидойи ва меҳнаткаш халқимиз бор экан, мамлакатимиз янада равнақ топади, келажак бугундан-да саодатли бўлади. Чунки биз танлаган тараққиёт йўли энг тўғри йўл эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар икки оиланинг бирида енгил автомобиль