ЎзА Ўзбек

16.11.2018 22:39 Чоп этиш версияси

Ҳар бир сайёҳ ўртача ҳисобда 617 доллардан пул сарфлайди

Мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган I халқаро туризм инвестицион форум олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига оид статистик маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Уларга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида мамлакатимизга келган хорижлик меҳмонлар сони 4,4 миллион нафарни ташкил этган. Ушбу рақамни ўтган йил билан солиштирганда миқдор 2 бараварга ошганини кўриш мумкин. Яъни 2017 йилда юртимизга 2,2 миллион хорижлик ташриф буюрган.

Ўзбекистонда 18 мамлакат учун виза режими, 50 мамлакатга кириш визаларининг соддалаштирилган тартиби, 101 мамлакат учун транзит визалари жорий қилинган.

Юртимизга келган ҳар бир сайёҳ ўртача ҳисобда 617 доллар пул сарфлайди.



Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 236