ЎзА Ўзбек

08.06.2018 01:45 Чоп этиш версияси

Андижонда махсус фермалар ташкил этилади

Бир ой муддатда Андижонда наслли чорвачилик, паррандачалик ва қуёнчиликни маҳаллий шароитларга мослаштирувчи махсус фермалар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорига биноан, Андижон вилоят ҳокимлиги манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки билан биргаликда бир ой муддатда наслли чорвачилик, паррандачалик ва қуёнчиликни маҳаллий шароитларга мослаштирувчи махсус фермаларни ташкил этади.

Мазкур фермаларга чет элдан маҳсулдорлиги юқори бўлган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларини олиб келиш, кўпайтириш ҳамда вилоятнинг табиий-иқлим шароитларига мос зотларини яратиш, молларни сунъий қочиришнинг илғор технологияларини жорий этиш;

мазкур фермаларда маҳаллий шароитга мослаштирилган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларининг кўргазмаларини ташкил этиш ва аҳоли хоҳишига асосан уларни танлов асосида мақбул нархларда сотиб олинишига замин яратиш;

аҳолига махсус фермалардан сотиб олинган чорва моллари, қуён ва паррандаларни боқиш технологияларини батафсил тушунтириш ва келгусида ҳар бир хонадонда мавжуд чорва моллари ва паррандаларни вакцинация қилиш тадбирларини амалга ошириш, аҳолига наслдор молларни сунъий қочириш ва узлуксиз ветеринария хизматлари кўрсатиш тармоғини кенгайтириш;

сифатли омихта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш борасида лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳолининг йиллик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда омихта ем, витаминлар, премикслар, қўшимчалар ҳамда ветеринария препаратларини етказиб бериш;

йирик тадбиркорларни жалб этган ҳолда саноатлашган чорвачилик кластерларини ташкил этиш чоралари кўриш вазифаси юкланди.

ЎзА
9 471