ЎзА Ўзбек

19.07.2020 Чоп этиш версияси

Ангрен қувур заводи экспорт салоҳиятини оширди

Ангрен қувур заводи экспорт салоҳиятини оширди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг (ОКМК) экспорт салоҳияти босқичма-босқич юксалиб бормоқда. Хусусан, комбинатнинг истиқболли корхоналаридан бири — Ангрен қувур заводининг ўсиш суръати бугун 120 фоизни ташкил этмоқда.

Йил бошидан завод олдига 2,5 минг тоннадан зиёд турли ўлчамдаги мис қувурлар ишлаб чиқариш ва унинг қарийб 1,5 минг тоннасини экспорт қилиш вазифаси қўйилган эди. Амалда эса 2 минг 850 тонна маҳсулот ишлаб чикарилиб, шундан 2 минг 100 тоннадан ортиғи экспорт қилинди. Шу тариқа жорий йилнинг ўтган олти ойида 12,3 миллион долларга тенг маҳсулот хорижлик ҳамкорларга етказиб берилди. 

Корхона маҳаллийлаштириш дастури асосида маҳсулотлар турини кўпайтиришга эришмоқда. Жорий йилда икки хил янги мисли маҳсулот, яъни квадрат мис қувури ва мис штангасини ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Пандемия даврида қисқа муддатда Зангиота ва Ўрта Чирчиқ туманларида барпо этилган карантин зоналаридаги кислород тақсимлаш коммуникацияларида ҳам шу заводнинг мис қувурларидан фойдаланилди.

5 829
А.Мусаев, ЎзА​