Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида Ангрен иссиқлик электр станциясида мамлакатимиз энергетика тизимига қўшимча 130-150 мегаватт/соат электр энергияси етказиб берадиган энергоблок ишга туширилди.

Президентимиз раҳнамолигида энергетика тармоғини барқарор ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бермоқда. Хусусан, электр энергияси ишлаб чиқариш ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридагига нисбатан қарийб 10 миллиард киловатт/соатга кўпайди. Электр станцияларининг қуввати эса 1,9 миллион киловатт/соатга ортди. Бугун мамлакатимиз электр энергияси таъминоти бўйича ички бозор эҳтиёжини қоплаш билан бирга, уни экспорт қилувчи давлатлар қаторидан жой олди.

Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимиз саноат комплексини ривожлантиришнинг асосий вазифа ва устувор йўналишлари белгилаб берилган. Саноат соҳалари, жумладан, энергетика тармоғида таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, сўнгги илм-фан ютуқлари ва илғор инновацион технологияларни татбиқ этишни кўзда тутган мазкур ҳужжат ижроси доирасида Ангрен иссиқлик электр станциясида ишга туширилган янги энергоблок қисқа муддатда – 32 ойда қуриб битказилди.

Айни пайтгача йилига 600 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб берган Ангрен иссиқлик электр станцияси энди бу кўрсаткични 869,36 миллион киловатт/соатга етказади. Олиб борилган ислоҳотлар самараси фақат электр қувватининг ортганида эмас, балки бу манбани ишлаб чиқаришда сарф-харажатлар миқдорининг сезиларли камайганида ҳам кўринади.

– Электр энергетикаси иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларидан биридир, – дейди “Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти бош директори Дилшод Йўлчиев. – Барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланиши, меҳнат унумдорлиги ошиши ва аҳоли фаровонлиги юксалиши кўп жиҳатдан мазкур тармоқ истиқболи билан ҳам боғлиқ. “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳамда Хитойнинг “Eksimbank”и узоқ муддатли имтиёзли кредити ҳисобидан умумий қиймати 226 миллион доллар миқдорида молиялаштирилган мазкур лойиҳа тармоқда амалга оширилаётган самарали ишларнинг узвий давоми бўлди. Кейинги йилларда ёқилғи-энергетика тизимида қаттиқ ёқилғи улушини оширишга алоҳида аҳамият берилаётганини ҳисобга олиб, ушбу энергоблок куллик даражаси юқори бўлган кўмирни ёқишга мўлжаллангани ҳамда атроф-муҳитга таъсири нисбатан камлиги билан аҳамиятлидир.

Янги инновацион лойиҳанинг тезкор қурилиш ишларида мингдан ортиқ мутахассис ва ишчилар меҳнат қилди. Соҳада юқори натижаларга эришаётган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида “Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг 21 ходими Хитойда малака ошириб қайтди.

– Хитойнинг Сичуан ва бошқа шаҳарларидаги энергоблокларда 11 ҳафта давомида амалиёт ўтадик, электр энергияси ишлаб чиқаришда зарур бўладиган қурилмалар, эҳтиёт қисмлар тайёрланадиган заводлар фаолияти билан танишдик, – дейди “Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти капитал қурилиш бўлими етакчи муҳандиси Фаррух Турғунов. – У ерда орттирган тажрибамизни ёшларга ўргатмоқдамиз.

“Ангрен” махсус индустриал зонасидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг электр ва иссиқлик энергияси таъминотини янада яхшилашга хизмат қиладиган мазкур лойиҳа соҳада замонавий технологияларни пухта ўзлаштирган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ангрен иссиқлик электр станциясида меҳнат қилаётган мингдан ортиқ ходимнинг асосий қисми ёшлардир. Жорий йилда юзга яқин касб-ҳунар коллежи билан меҳнат шартномалари тузган жамият ёшларнинг аксариятини янги ўрнатилган технологияларда ишлаш учун жалб қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангрен иссиқлик электр станциясида янги энергоблок ишга туширилди