Оҳангарон воҳаси истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида ҳудудни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида янги имкониятлар заминига айланди.

Бу ерда иқтисодиётнинг барча тармоқлари, хусусан, тўқимачилик, қурилиш, энергетика, машинасозлик, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Тоғ-кон саноати ривожида ҳам улкан ютуқларга эришилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 13 апрелда қабул қилинган “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ўтган даврда “Ангрен” махсус индустриал зонасида Жанубий Корея, Сингапур, Австрия, Буюк Британия, Болгария, Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи фирма ва компаниялари билан ҳамкорликда турли ўлчамдаги мис қувурлар, техник кремний, тежамкор лампалар, кўмир брикетлари ва замонавий қурилиш-пардозлаш материаллари, шунингдек, шакар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ишга туширилди. Натижада мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Индустриал зонада фаолият кўрсатадиган корхоналарга, киритиладиган инвестициялар ҳажмига қараб, 3 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар қўлланилмоқда. Уларнинг инфратузилма объектлари ва коммуникацияларга кафолатли уланиши таъминланаётир.

Жорий йил ҳудудда тайёрланган маҳсулотларнинг бир қисми ички, маълум фоизи ташқи бозорга сотилди.

“Egl-nur” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси – махсус индустриал зонада самарали фаолият кўрсатаётган субъектлардан бири.

Ушбу корхонада юқори технология асосида тежамкор лампалар ишлаб чиқарилмоқда. Жаҳон стандартларига тўла мос келадиган бу хил ёритиш мосламалари электр қувватини юқори даражада тежаши билан диққатга сазовор.

– Йил бошидан буён 750 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлаб, доимий мижозларимизга етказиб бердик, – дейди “Egl-nur”нинг ишлаб чиқариш бўйича муҳандиси Ботир Жамолов. – Жорий йилда ўттизга яқин корхона ва муассаса билан маҳсулот олди-сотдиси бўйича келишувга эришдик. Энди ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади, янги иш ўринлари яратилади.

Бу ерда йигирмага яқин ёшлар меҳнат қилмоқда. Улар орасида шу йил Ангрен политехника касб-ҳунар коллежини тамомлаган Руҳшона Ҳайдарова ҳам бор.

– Замонавий корхонада ишлашни орзу қилардим, – дейди Руҳшона. –Ниятимга етганимдан, ўзимга ҳар жиҳатдан маъқул келадиган иш топганимдан хурсандман. Тунда уй ва кўчаларимизни кундуздай нурафшон қилаётган лампа ишлаб чиқаришда ҳиссам борлигидан фахрланаман.

Ангренга темир йўл боргани ва унинг электрлаштирилгани, водийга элтувчи автомобиль йўлининг талаб даражасига келтирилгани, шаҳарнинг марказга яқинлиги ҳамда Ангрендан пойтахтга кирмасдан мамлакатимизнинг бошқа вилоятларига ўтиш имконияти мавжудлиги сармоядорларнинг “Ангрен” махсус индустриал зонасига бўлган қизиқишини оширмоқда. Натижада электротехника, кимё, фармацевтика, замонавий қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби қатор тармоқ ва йўналишлар билан бирга кончилик саноатида ҳам фаол инвестицион муҳит шаклланди.

Мазкур жараён мавжуд ресурслардан комплекс ва самарали фойдаланишни тақозо этди. Бу ишлар амалга оширилиб, аҳолининг кундалик ҳаётига ярайдиган товарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

“Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамиятидан қиёс. Маълумки, мазкур корхона таркибидаги конлардан катта миқдорда кўмир қазиб олинади. Бунда пайдо бўладиган кукундан шу пайтга қадар фойдаланилмаган.

Индустриал зона ҳудудида ташкил этилган “Jun long industrial” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ана шу кукундан кўмир брикет ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

3,2 миллион долларлик сармоя эвазига иш бошлаган мазкур корхонада етмишга яқин киши меҳнат қилмоқда. Ишчиларнинг қарийб 40 фоизи коллеж битирувчиларидир.

Кунига 150 тонна кукунни қайта ишлаб, 90 тоннагача кўмир брикети тайёрлаш қувватига эга “Jun long industrial”да жорий йилнинг ўтган даврида 200 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилиб, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Самарқанд ва бошқа вилоятларга етказиб берилди.

– Кўмир брикетлар асосан чўзинчоқсимон шаклда тайёрланади, – дейди “Jun long industrial” масъул ходими Саминжон Маҳкамов. – Бу тур кўмирлар анъанавий кўмирлардан ёқиш ва ёндиришда қулайлиги, атроф-муҳитга зарари камлиги, муайян ҳароратни узоқ вақт сақлаб туриши билан ажралиб туради.

Махсус индустриал зонада мис хомашёсини қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорда рақобатбардош, саноатнинг юқори технологияли тармоқларида барқарор талаб этиладиган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 майдаги “Ангрен” МИЗ ҳудудида турли диаметрли мис қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлаётир.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида “Ангрен қувур заводи” унитар корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳудудда мис қувурлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, экспортини йўлга қўйиш, тайёрланаётган шу тур маҳсулот номенклатурасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, мис маҳсулотида юқори қўшимча қийматни таъминлаш каби мақсадларда ташкил этилган мазкур корхона йилига саккиз минг тонна турли ўлчамдаги мис қувурлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни кунда корхона маҳсулотининг 90 фоизи экспорт қилинмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “Ангрен қувур заводи” учун зарур бўладиган хомашёнинг асосий қисми “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” очиқ акциядорлик жамиятидан олинмоқда.

Келгусида индустриал зонада электротехника, озиқ-овқат саноати ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, кончилик саноати ва бошқа йўналишлар бўйича умумий қиймати 224,8 миллион долларлик 16 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозир мазкур лойиҳаларнинг тегишли ҳужжатлари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда.

Яқинда ҳудудда техник кремний ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Uz-Shindong Silicon” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ишга туширилади.

Заводнинг лойиҳа қиймати 8,67 миллион долларга тенг. Бу йирик корхона ишга тушгач, кунига беш минг тоннагача техник кремний ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади, икки юзга яқин иш ўрни яратилади.

Мана шу маълумотларнинг ўзи ҳам индустриал зонада амалга оширилган ва оширилаётган ишлар кўлами ва аҳамиятидан далолат беради.

Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларида 2 километрдан ортиқ автомобиль йўли барпо этилди ва капитал таъмирланди. Шунингдек, 2 километр сув, 2,4 километр канализация тармоқлари қурилди. 1,2 километр янги электр энергияси ва 12,7 табиий газ тармоқлари тортилди. Бу ишлар ҳудудда мавжуд ва янгидан барпо этилаётган корхоналарга газ, сув, электр энергияси, автомобиль ҳамда темир йўллари олиб киришда жуда қўл келаётир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 августдаги 2013-2015 йилларда “Ангрен”  махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларига оид қарори бунда муҳим омил бўлмоқда. 

Ҳар йили Ангрен шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини уч минг нафардан ортиқ йигит-қиз битиради. Янги корхоналарнинг ишга туширилиши шаҳар аҳолисини, айниқса, битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш, даромадини кўпайтириш, ҳудудни ободонлаштириш имконини бермоқда.

“Ангрен” махсус индустриал зонасининг ташкил этилиши шаҳарда бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш, саноат ва инфратузилмани янада ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга, пировардида, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ангрен” индустриал зонаси тараққиётга хизмат қилмоқда