Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.08.2017 17:46 Чоп этиш версияси

Андижонлик ёш тадбиркор ва фермерлар таклиф этаётган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ёш тадбиркор ва фермерларнинг таклиф-муаммоларини ўрганиш, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Шаҳрихон, Асака, Балиқчи, Бўз, Улуғнор туманларида фаолият юритаётган ёш тадбиркор ва фермерлар иштирок этди.

Тадбирда ёш тадбиркор ва фермерлар таклиф этаётган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашилди. Ёшларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилиниб, аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.

– Туманимизда 300 га яқин ёш тадбиркор ва фермер фаолият юритмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Балиқчи тумани кенгаши раиси Бекзод Алибоев. – Бугунги мулоқотда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёшларга берилган имтиёзлар, шунингдек, ўз маҳсулотларини сотиш бўйича ахборот кўмаги олиш, ташқи бозорга чиқиш, умуман, тадбиркорлик йўналишларида яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Иштирокчилар асосан ёшлар меҳнат қилаётган Шаҳрихон туманидаги “SDK GROUP And” хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
4 849






Все о погоде - Pogoda.uz