Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.03.2017 15:39 Чоп этиш версияси

Андижонда озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Андижон шаҳридаги маҳалла гузарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси иш бошлади.

Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркалардан фермер хўжаликлари, “Андижонгўштсутсавдо”, “Андижонбалиқ”, “Элга хизмат” масъулияти чекланган жамиятлари, вилоятдаги агрофирмалар, паррандачилик корхоналари томонидан етиштирилган ва ишлаб чиқарилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари ўрин олган. Савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан анча арзон ва сифатли.

– Бир килограмм гўштни 20 минг сўм, тухумнинг донасини 400 сўмдан пластик карточкага сотиб олдик, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Салимахон Салоҳиддинова. – Аҳолига шундай қулайликлар яратиб берилаётгани учун давлатимиздан миннатдормиз.

Эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган савдо ярмаркалари юртимизда инсон омилига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Айни пайтда бу аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, халқимизнинг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Ярмарканинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 742






Все о погоде - Pogoda.uz