Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.08.2017 18:25 Чоп этиш версияси

Андижон вилояти туман ва шаҳарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари иш бошлади

Андижон вилояти туман ва шаҳарларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркалари иш бошлади Андижон шаҳар маркази ва шаҳардаги 12 маҳалла гузарида иш бошлаган ярмаркаларда “Андижон вилоят бозорлари ва савдо мажмуалари” уюшмаси, “Андижонгўштсутсавдо”, “Андижонбалиқ” масъулияти чекланган жамиятлари, вилоятдаги агрофирмалар, паррандачилик корхоналари ва бошқа савдо ташкилотлари фаол иштирок этмоқда. Савдо расталаридан фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ўрин олган.

– Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида ташкил этилган ярмаркада туманимиз фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган 50 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилмоқда, – дейди Булоқбоши тумани агрофирмаси раҳбари Абдумуталлиб Темиров. – Фермерларимиз томонидан балиқ, тухум ва гўшт маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига тақдим этилмоқда.

7 (6).JPG

– Маҳсулотлар сифати юқорилиги, нархи бозордагидан анча арзонлиги, савдолар нақд пул ва пластик карточкалар орқали амалга оширилаётгани бизга манзур бўлмоқда, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийси Салимахон Салоҳиддинова. – Бу энг улуғ, энг азиз айём олдидан ўзига хос байрам туҳфасидир.

Ярмаркалар очилишига бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
3 467






Все о погоде - Pogoda.uz