Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида паррандачилик тармоғида ҳам маҳсулдорлик ошиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 2016 йилда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4 миллиард 802 миллион сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Йил давомида барча тоифадаги хўжаликларда 3 миллион 330 мингдан зиёд товуқ парваришланиб, 240 миллион донага яқин тухум етиштирилди.

Амударё туманида умумий қиймати 285 миллион сўмлик 6 лойиҳа амалга оширилди. Натижада қўшимча равишда 19 минг бош парранда боқиш имконияти яратилди ва 28 янги иш ўрни ташкил этилди.

Айни пайтда тумандаги 8 паррандачилик субъектида 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда. Ўтган йили уларда 9 тонна парҳез гўшт, 185 минг дона тухум ва инкубаторларда минглаб жўжа етиштирилди.

– Ҳар бир оилада парранда бўлишини таъминлаш мақсадида 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилди, – дейди инкубатор ишчиси Нурбек Имонов. – Бу аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш билан бирга, дастурхон тўкинлигини таъминлайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амударё туманида 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилди