Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2012 17:12 Чоп этиш версияси

Ҳалол меҳнат қадри

Наманган шаҳридаги “Электрқишлоққурилиш” ҳиссадорлик жамиятига қарашли “Электр қурилмалари” ишлаб чиқариш корхонасида Маҳаллийлаштириш дастури асосида рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу маҳсулотларга ички бозорда талаб ортиб бораётгани натижасида ишлаб чиқариш ҳажми тобора ошмоқда. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти юксалишида бу ерда меҳнат қилаётган 134 ишчи-хизматчининг муносиб улуши бор. Улардан бири, тажрибали электр пайвандловчиси Аҳмад Халилов ҳалоллиги, ишга сидқидилдан ёндашиши билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётир. Давлатимиз раҳбарининг Фармонига биноан А.Халилов мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллиги кенг нишонланган йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

- Мамлакатимизда инсоннинг, ҳалол меҳнатнинг қадри баланд, -дейди Аҳмад Халилов. - Бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик халқимизнинг эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлаш, Ватанимиз равнақини таъминлашга хизмат қилмоқда.


ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат)
9 739