Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада 6 турдаги доривор ўсимликлар кукуни ва 11 турдаги экстракти, 6 хил биологик фаол қўшимчалар капсуласи ишлаб чиқарилади. Доривор ўсимликлар ҳудуднинг ўзида етиштирилади.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Маржон глобал” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Мамлакатимизда аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш, фармацевтика саноатини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда. Буни Жиззах вилоятининг доривор гиёҳларга бой Бахмал, Зомин ва Фориш сингари тоғли туманларида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ғаллаорол туманида иш бошлаган “Маржон глобал” масъулияти чекланган жамияти доривор гиёҳларни қайта ишлашга ихтисослашган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада 6 турдаги доривор ўсимликлар кукуни ва 11 турдаги экстракти, 6 хил биологик фаол қўшимчалар капсуласи ишлаб чиқарилади. Доривор ўсимликлар ҳудуднинг ўзида етиштирилади.

– Президентимизнинг 2017 йил 17 июлдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларимизни янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда, – дейди корхона раҳбари Акбар Қўшоқов. – Мазкур ҳужжат аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг тақчиллиги вужудга келишига йўл қўймасликка қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз ҳам ушбу имкониятлардан фойдаланиб, қишлоқда бўш турган бинони реконструкция қилдик ва хориждан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатдик. Корхона тўла қувватда фаолият бошлагач, 90 янги иш ўрни яратилади.

Вилоятда “Ўзфармсаноат” акциядорлик концерни билан ҳамкорликда доривор гиёҳлардан дори-дармон тайёрлаш бўйича бир неча лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, Жиззах шаҳрида “Karina KAYU”, “Jizzaxmedservis” масъулияти чекланган жамиятлари ва “Zominfarmservis” хусусий фирмаси ишга туширилди. “Зомин-Фарм” махсус иқтисодий зонасида ҳам доривор ўсимликлар етиштириш, дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилаётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғаллаоролда доривор гиёҳларни қайта ишлашга ихтисослашган корхона ишга тушди