ЎзА Ўзбек

16.06.2020 Чоп этиш версияси

Ғалла хирмони – халқ бойлиги

Ғалла хирмони – халқ бойлиги

Айни пайтда юртимиз далаларида миллий бойлигимиз бўлмиш ғаллани нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Бу борада Қашқадарё вилояти Қарши тумани фермер хўжаликлари зиммасида ҳам жорий йилда 46 минг тонна ғалла шартнома режасини бажариш юклатилган.

Тумандаги ғалла ўримига тушаётган фермер борки, белгиланган шартнома режасини ортиғи билан бажаришга бел боғлаган.

Далалардаги ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишларида барча зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, бунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркибининг 105 нафар ходимлари ана шундай саховатли ишларга жалб этилган.

photo_2020-06-16_13-21-50.jpg

Улар ўрим жараёнида ташкил этилган отряд раҳбарлари ва фермер деҳқонларга амалий ёрдам кўрсатиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, талон-тарожликни олдини олишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Ғалла халқ бойлиги. Бобо деҳқонларнинг эртаю кеч қилган меҳнатларининг самараси, халқимизнинг ризқу насибасидир. Ана шу бебаҳо неъматни нес-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш ишларида фаол иштирок этиш эса бугунги кунда ҳар бир мутасаддининг асосий вазифасидир.

photo_2020-06-16_13-20-56.jpg

4 867
Ў.БАРОТОВ, ЎзА