Бугунги кунда акциядорлик тижорат Халқ банки республикамизнинг барча ҳудудларида 186 та пул ўтказмалари шохобчалари орқали фаолият кўрсатмоқда.

Юртдошларимиз мазкур шохобчалар орқали турли мамлакатлардан келган маблағларини ўз вақтида тўлиқ олишларида, шунингдек хорижга маблағ юбориш истагида бўлган фуқароларга пул ўтказмаларини ўтказишда банк сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Эътиборли жиҳати ушбу хизматдан фойдаланувчилар миллий валютада нафақат нақдда балки банк пластик карталаридаги маблағдан ҳам ўтказишлари мумкин.

– Мана мен бир неча марта Халқ банки хизматидан хорижда ўқийдиган фарзандимга пул жўнатишда, яна бир хорижда ишлайдиган қариндошимдан валютада маблағ олишимда фойдаландим. Ўзимизни пулимизда сўмда пластигимдаги маблағимдан ўтказдим, хориждаги фарзандим эса буни АҚШ долларида қабул қилиб олди, у ёқдан келган маблағни миллий валютада ҳам бемалол олиш мумкин экан. Банкка воситачилик хизматини терминалда сўмда тўладим, ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ, буни нақдда ҳам тўлаш мумкин экан. Банк хизматидан мамнунман, – дейди Халқ банки мижози Хуршида Жабборова.

Албатта бу енгиллик сўмни хорижий валютага хорижий валютани сўмга айрибошлашдаги оворагарчиликларнинг олдини олади. Банк биргина 2017 йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар хорижий мамлакатлардан келган 1 млн. АҚШ доллари ҳамда ўзимиздан хорижий давлатларга 596 минг АҚШ доллар маблағларни жўнатиш операцияларини миллий валютада бажариш орқали мижозларга сифатли хизмат кўрсатган.

Ҳозирги кунда Халқ банки “Western Union”, “Золотая Корона”, “Контакт” ва “Юнистрим” халқаро пул ўтказмалари орқали дунёнинг барча давлатлари билан алоқаларни йўлга қўйган. Келажакда банк халқаро пул ўтказмаларини мобил иловалар ёрдамида онлайн тарзда давлатлараро пул ўтказишни йўлга қўйишни ҳам режалаштирган.

Шунингдек, Халқ банки Туркиянинг UPT (Universal payment transfer) халқаро пул ўтказмалари тизими фаолиятини йўлга қўйиш арафасида турибди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акциядорлик тижорат Халқ банкида халқаро пул ўтказмалари операциялари миллий валютада амалга оширилмоқда