ЎзА Ўзбек

26.08.2019 Чоп этиш версияси

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси нархи маълум бўлди

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси нархи маълум бўлди

2019 йилнинг 19-23 августларида ўтказилган биржа савдо якунларига кўра, “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларига жами 1910,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди.

Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 1590,0 тонна ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 320,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди.

Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир литри учун 6216,4 минг сўмни ташкил этди.

АИ-91 бензини бўйича биржа савдолари душанбадан жумагача ҳар куни биржа савдолари жадвалига мувофиқ ўтказилди. Биржа савдолари давомида АИ-91 русумли автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шаҳобчалари томонидан келиб тушди.

Ҳафталик биржа савдо натижаларига кўра “ЎзРТХБ” АЖда 12,2 млрд сўмлик 1910,0 тонна АИ-91 бензини, яъни унинг савдога қўйилган барча ҳажми сотилган. АИ-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархига нисбатан 2,5% га ўсиб, бир тонна учун 6370,9 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб АИ-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланмоқда.

15 188
ЎзА