ЎзА Ўзбек

15.07.2019 Чоп этиш версияси

ҲАФТА НАТИЖАЛАРИ: онлайн-аукционларда қанча объект сотилди?

ҲАФТА НАТИЖАЛАРИ: онлайн-аукционларда қанча объект сотилди?


Жорий йилнинг 8-12 июл кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 29 та бўш турган давлат мулки объектлари, 97 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 44 та объект сотилди.

ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИ

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 29 та давлат мулки объекти 10 млрд. 830 млн. сўм инвестиция киритиш, 296 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 654 млн.сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 43 та объект савдога чиқарилди 2 та объект реализация қилинди.

222.jpg

ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 97 та бошланғич нархи284,7 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 55 млрд. 50 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 437 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 444,8 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 63 табошланғич нархи
255,6 млн сўмлик, ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда2363 та бошланғич нархи87 мрлд. 894,1 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

333.jpg

СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 44 та объект 5 346,5 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 86 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

ДАРЁ ЎЗАНЛАРИ ТОЗАЛАШ ҲУҚУҚИ

Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан ҳафта давомида жами 3 та бошланғич нархи 1 мрлд. 111,3 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари 3 млрд. 948,6 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 3 та бошланғич нархи 1 мрлд. 113,3 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи аукцион савдоларига чиқарилган.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 31 табошланғич нархи 12 млрд. 412 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

МЕТАЛЛ ҚАЗИБ ОЛИШ ҲУҚУҚИ

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 2 та бошланғич нархи 15 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 39,7 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 9 та бошланғич нархи 67,5 млн. сўмлик, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 41 та бошланғич нархи 307,5 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни

ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати


3 592
ЎзА