Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.03.2018 19:04 Чоп этиш версияси

Афинада ўтган “Food Expo Greece – 2018” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди

Афинада ўтган “Food Expo Greece – 2018” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари илк бор иштирок этди Жорий йилнинг 10-12 март кунлари Афинада озиқ-овқат ва ичимликлар – “Food Expo Greece – 2018” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Бешинчи марта ташкил этилаётган мазкур кўргазма озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларига мўлжалланган минтақадаги энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган навбатдаги тадбирда АҚШ, Австралия, Бельгия, Болгария, Греция, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Италия, Исроил, Польша каби дунёнинг 22 давлатидан келган 1 минг 250 дан зиёд компания ва фирмалар вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Экспортни қўллаб-қувватлаш фонди ва Ўзбекистоннинг Грециядаги консуллиги кўмагида ўзбекистонлик ишбилармонлар илк бор мазкур кўргазмада иштирок этди.

photo5276447553581328702.jpg

Кўргазма доирасида 70 мингдан зиёд иштирокчи ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 3,5 мингдан ортиғи дунёнинг 65 мамлакатидан келган харидор ва мутахассислар экани кўргазманинг минтақада нечоғлик муҳим аҳамият касб этишидан далолат.

photo5276447553581328696.jpg

Халқаро форумда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар тайёрлаш соҳасидаги энг сўнгги илғор технологиялар намойиш этилди.

photo5276447553581328700.jpg

Ўзбекистон миллий стенди остида тақдим этилган қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қандолатчилик маҳсулотлари, макарон, биологик фаол қўшимчалар, қуритилган меваларни қайта ишлаш, асал, спирти ичимликлар кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

photo5276447553581328701.jpg

Халқаро форумда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг Греция, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Чехия, Покистон, Польша, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Хитой каби давлатларнинг етакчи компания вакиллари билан B2B доирадаги учрашувлари ташкил этилди. Музокараларда Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилар билан замонавий ихчам технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича қиймати 28 миллион долларлик шартномалар имзолашга эришилди.

Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тайёрланди.

ЎзА
9 234