ЎзА Ўзбек

14.10.2019 Чоп этиш версияси

Абдулазиз Комилов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Абдулазиз Комилов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Баку шаҳрида Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Венгрия Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашида (Туркий кенгаш) кузатувчи-давлат мақомига эга.

Туркий кенгашга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжон пойтахтига келган вазирлар Ўзбекистоннинг ташкилотга кириши икки томонлама муносабатларни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишини таъкидладилар.

Учрашувда умумий кун тартиби, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, молия, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек халқаро майдондаги, жумладан Ўзбекистон – Евроиттифоқ, Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё ва бошқа шаклларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича батафсил фикр алмашилди.

Турли соҳалардаги Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ривожлантириш доирасида навбатдаги қўшма тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

7 560
ЎзА