ЎзА Ўзбек

Иқтисодиёт

Сарҳисоб ва режалар

19.01.17 21:16

Нукусда 2016 йил якунлари ва 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Термизда солиқ тизимидаги ўзгаришларга доир кўргазмали семинар ўтказилди

19.01.17 18:30

Термизда Президентимизнинг 2016 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар соҳа учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар билан танишди

19.01.17 16:42

Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик, режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш бўйича белгиланган талаблар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Олмазор ва Сергели туманларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

17.01.17 18:38

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ишбилармонлар манфаатларини таъминлаш, улар дуч келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида давлат ва назорат қилувчи органлар масъул ходимлари ҳамда тадбиркорларнинг очиқ мулоқотлари ташкил этилмоқда.

"Жиззах" эркин иқтисодий зонаси – йирик саноат маркази

17.01.17 17:33

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда янада қулай инвестиция муҳити яратиш, имкониятлар ва имтиёзлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Энди мен ҳам тадбиркорман

17.01.17 16:50

Ҳозир Халқ банкига юртимиздаги мингдан ортиқ қишлоқ фуқаролар йиғини ва улардаги 1,5 миллионга яқин хонадон бириктирилган бўлиб, банк ходимлари ушбу хонадонларнинг ҳар бирига кириб, аҳолининг ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашмоқда.

Тадбиркорга тўсиқ қўйиш сиёсатга тўсқинликдир

16.01.17 18:35

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Бу тармоқ ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири билан давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётида тобора муҳим ўрин эгаллаётир.

Коллеж битирувчиси Зарафшон шаҳрида хусусий стоматология маркази очди

16.01.17 12:30

Навоий маданият ва санъат коллежи битирувчиси Эркин Яндашов “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиалидан 60 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, Зарафшон шаҳрида хусусий стоматология маркази ташкил этди. 5 нафар тиббиёт мутахассиси фаолият юритаётган ушбу шифо маскани хизматидан аҳоли мамнун.

Эркин иқтисодий зоналар фаолияти такомиллашмоқда

15.01.17 14:42

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларда замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти юксалмоқда

15.01.17 14:34

Мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларининг қонун ҳимоясига олиниши бозор муносабатларини тартибга солиш, товар ва хизматлар сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга.

Дори арзон ва сифатли бўлиши зарур

12.01.17 17:44

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, хавфсиз ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинди

12.01.17 17:34

2 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Baxmal export” масъулияти чекланган жамияти ўтган йили Россия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларига 14 турдаги 2 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилди.


Янгиликлар :