ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

8720 тонна консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди

8720 тонна консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 млн 365 минг АҚШ доллари қийматидаги 8720 тонна консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт божхона режимида расмийлаштирилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3607,4 тоннага кўпдир.

Бу ҳақда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси хабар берди.

Жорий йилда консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошди. Консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробар, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробар, Украинага экспорти 1,7 баробар, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробар ва Туркманистонга эскпорти 1,3 баробарга ортган.

Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда Беларусь ва Италия давлатлари ҳам қўшилди.

4 201
Ш.Маматуропова, ЎзА