Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади.

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳунармандчиликни ривожлантириш йўлидаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни тизимли бартараф этиш, ҳунармандчиликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб қилишда муҳим аҳамият касб этаётир.

– Ушбу ҳужжатга мувофиқ, энди ҳунармандлар ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилди, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фирдавс Жабборов. – Масалан, вилоятда 2017 йилда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланган 392 нафар уюшма аъзосига 500 миллион сўмдан ортиқ қатъий белгиланган солиқ ҳисобланган бўлса, жорий йилда шунча маблағ уларнинг ихтиёрида қолади. Ҳужжатга мувофиқ, “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига уюшган аъзо сифатида аъзолик бадали тўловисиз киритилади.

Мазкур фармон билан мамлакатимизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ер майдони ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, имтиёзли кредит бериш, ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш, шунингдек, юртимиз туман ва шаҳарларида ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этиш ва “Уста-шогирд” мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ишлари белгиланди.

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади. Қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди.

Ушбу ҳужжат қабул қилинган вақтда вилоятда 392 нафар ҳунарманд фаолият кўрсатган бўлса, ўтган икки ойда улар сони 817 нафарга етди.

Бундан ташқари, “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо ҳунармандларга касб-ҳунар коллежларининг махсус устахоналарида ҳунармандчилик бўйича таълим беришда якка тартибдаги тадбиркорлар каби шартнома тузиш ва кўрсатилган хизмат учун солиқ тўламаслик ҳуқуқи берилади.

Ҳунармандларга ўз маҳсулотини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, жумладан, банк ҳисоб рақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилади. Хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов ва ярмаркалар давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида олинган даромад экспорт тушуми ҳисобланмайди.

– Мен 15 йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғулланаман, – дейди уста ҳунарманд Шерзод Сайфуллаев. – Тунукадан турли буюмлар ясаймиз. Бугунги кунда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаётган уйларга тарнов ва қувурлар ясаб бермоқдамиз. Келажакда фаолиятимни янада кенгайтириш ниятидаман. Чунки тақдим этилаётган имтиёзлар бунга тўла имкон беради.

Вилоят ҳокимлиги ташаббускорлар ва тижорат банкларининг кредит маблағларини жалб этган ҳолда, 2018-2019 йилларда ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ўз вақтида қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлайди. Ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари тарихий-анъанавий архитектура услубида қурилиб, уларга зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тортиб борилади ва ҳудудларда карвонсаройлар (меҳмонхона), кафе, ресторан ва туристларни жалб этиш учун бошқа объектлар барпо этилади.

Ушбу марказлар ҳудудида “тарихий шарқ бозори” услубида савдо расталари ва халқ ижоди кўргазмалари учун махсус жойлар ажратилади. Мазкур марказларда қурилаётган турар жой биноларининг биринчи қаватида устахона ва савдо иншоотлари, юқори қаватларида ҳунармандлар учун турар жойлар ташкил этилади.

– Биз оиламиз билан турли ҳайкалчалар ясаймиз, – дейди касбилик ҳунарманд Дол Жумаев. – Маҳсулотларимизни харидорлар уйимиздан олиб кетишарди. Энди эса савдо мажмуаларида маҳсулотларимизни сотиш учун бепул жойлар ажратилди. Ушбу фармон фаолиятимизни янада ривожлантиришга катта имкониятлар яратмоқда. Келажакда ўз ишим билан чет эл кўргазмаларида иштирок этишни мақсад қилганман.

Яна бир муҳим жиҳат. Фармонда доимий савдо жойларига эга бўлмаган ва вақтинчалик жойларда савдо қилувчи ҳунармандларга касса аппарати ва тўлов терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, савдодан тушган нақд пул тушумини тижорат банкларига инкассация қилишни ихтиёрий тартибда амалга ошириш ваколати берилди. Шунингдек, ҳунармандлар учун давлат мулки объектлари ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Мухтасар айтганда, мазкур фармон янги ҳунармандчилик субъектлари ташкил этишни рағбатлантириш, улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш, ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати билан шуғулланувчи фуқаролар ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосда янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш, энг муҳими, қишлоқ ва чекка туманларда оилалар турмуш даражасини янада юқори даражага кўтариш учун хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500 миллион сўмдан ортиқ маблағ ҳунармандлар ихтиёрида қолади