ЎзА Ўзбек

16.10.2019 Чоп этиш версияси

ДХА томонидан ўтказилган текширув натижасида истеъмолчиларга 34,55 миллиард сўм қайтарилди

ДХА томонидан ўтказилган текширув натижасида истеъмолчиларга 34,55 миллиард сўм  қайтарилди

Барчамизга маълумки, “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонаси томонидан 2018 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойларида иссиқ сув ҳисоблагичларнинг мажбурий давлат қиёслови муддати юзасидан истеъмолчилар билан иссиқ сув учун ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, “Тошиссиккувати” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15-июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш” талабларига тўлиқ равишда амал қилинмаганлиги оқибатида, қиёслов ҳисоб-китоб ишларининг якуний натижаси фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди ва Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасидан тезкор чоралар кўрилишга туртки бўлди.

Бошқарма томонидан ўрганишлар давомида, юқоридаги қарор талабларига амал қилинмаганлик натижасида “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонаси томонидан 60112 нафар истеъмолчилардан 45,8 миллиард сўм нотўғри ҳисобланган маблағ ундирилишига сабаб бўлганлиги аниқланди.

Иссиқ сув ҳисоблагичларнинг мажбурий давлат қиёслови тугаши муносабати билан истеъмолчилар билан иссиқ сув ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15-июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш” талабларини бузган ҳолда амалга оширилганлиги туфайли, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси талаби ва таклифидан сўнг, давлат унитар корхонаси раҳбарияти томонидан қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди ҳамда унинг натижасида 2019 йил апрель ойида 49665 нафар истеъмолчиларга 34,55 миллиард сўм миқдорида пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Келгусидаги фуқаролар манфаатига зиён етказилиш олдини олиш, шу билан уларнинг эътирозларига сабаб бўлмаслик ва давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида 2019 йил апрель ойида қайта ҳисоб-китоб қилинган барча истеъмолчиларга “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасининг туман бўлимлари томонидан қайта ҳисоб-китобларни қайта тиклаш тўғрисидаги хабарномалар юборилди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси

7 489
ЎзА