ЎзА Ўзбек

23.10.2012 13:52 Чоп этиш версияси

290 минг АҚШ доллари ва 3,1 миллиард сўмликдан ортиқ шартнома ва битимлар тузишга эришилди

Тошкентда бўлиб ўтган "Uzbekistan Agrotechmash Expo – 2012" қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари ва ускуналари халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида Қашқадарё вилояти тадбиркорлари томонидан 290 минг АҚШ доллари ва 3,1 миллиард сўмликдан ортиқ шартнома ва битимлар тузишга эришилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, халқаро кўргазмада 200 нафарга яқин қашқадарёлик тадбиркор ва фермерлар иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги машиналари ва ускуналарининг техник кўрсаткичлари билан яқиндан танишиш, ўзларига маъқул келганларини танлаб, уларни харид қилиш бўйича шартномалар тузиш имкониятига эга бўлдилар.

Муборак туманидаги "Миртемир" фермер хўжалиги вакили "Evro tyres universal" корхонасидан "Беларусь" русумли трактор харид қилиш бўйича битим тузган бўлса, Шаҳрисабз туманидаги "Раҳмонов Сурхон" фермер хўжалиги раҳбари "ЎзбекКейсСервис" қўшма корхонасидан "ТЛ-100" русумли қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Айни пайтда вилоятдаги бир қатор фермер хўжаликлари Тошкент трактор заводидан лизинг орқали тракторлар олиш бўйича ҳам келишувларга эришди.

– Яратган боғ ва токзорларимиз шу йил ҳосилга кирди, – дейди Китоб туманидаги "Жўрабек Абдумурод ўғли" деҳқон хўжалиги раҳбари Абдумурод Ашуров. – Шу боис "Дон Хуа лтд" Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси билан омборхона шаклидаги махсус совутгич сотиб олиш бўйича қиймати 40 минг АҚШ долларидан иборат шартнома туздик. Бу келгусида етиштирган ҳосилимизни яхши сақлаш ва мижозларга сифати бузилмаган ҳолда етказиш имконини беради.


ЎзА, Ф. Холмирзаев
9 569