O‘zA | O‘zbekiston Milliy axborot agentligi
Ўзб  O‘zb  Рус   Eng  Fra  Deu  Esp  العربية  中文

17.04.14
Иқтисодиёт

Чармгар - замонавий қишлоқ

ЎзА, Жамшид Норқобилов (сурат), 30.05.2013 15:54

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 3 августда қабул қилинган “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилда Қашқадарё вилоятида 1050 намунавий лойиҳадаги уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Қишлоқларни янада ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисига муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадларига хизмат қилувчи, бу уйлар 13 тумандаги 24 массивда қад ростлайди.

Китоб туманидаги Чармгар массивида 2009-2012 йиллар давомида намунавий лойиҳалар асосида 125 замонавий уй-жой мактаб, спорт майдончалари, савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари билан бирга фойдаланишга топширилди. Бу йил массивда яна эллик бешта ана шундай замонавий уй-жой қурилмоқда. “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси буюртмасига кўра “Қашқадарё қурилиш лойиҳа сервис” масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига олтита махсус ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш корхонаси бинокорлари жалб этилган.

So‘nggi yangiliklar:

Теннисчиларимиз бош соврин учун курашмоқда

Юксак маънавиятли авлод

Энергетика тизими такомиллашмоқда

“Дам олиш дунёси”га марҳабо

Обод юртнинг бахтли қизлари

Сайтлар

Prezident matbuot xizmati
Gov.uz portali

Викторина